background

Беруний тумани ёшлари билан “Театр ва кино” мавзусида ўтказилган учрашувда Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри ижодкорлари иштирок этди

26-12-2019
Jańalıqlar
13

Беруний тумани ёшлари билан “Театр ва кино” мавзусида ўтказилган учрашувда Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри ижодкорлари иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038-сон қарорининг 2,1-иловаси 13-банди ижросини таъминлаш ва ёшларга маънавий ибрат бўладиган, уларни жасорат ва матонат руҳида тарбиялаш ҳам да театр ва кино актёрларининг ҳаёти ва ижоди билан жамоатчиликни таништириш мақсадида маданият марказларида “Театр ва кино” мавзусида бадиий кеча ва суҳбатларини ўтказиб бориш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасининг ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри 2019 йил 25 декабр куни Беруний туманининг 6-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида театрнинг бош режиссёри Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими И.Айбатов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Л.Халқназарова, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист А.Наврузова ва театр актёри С.Арзиев, шунингдек “Қорақалпоқкино” агентлиги режиссёри М.Ўринбосаров билан “Театр ва кино ҳақида” мавзусида учрашув кечаси бўлиб ўтди. 6-сонли мусиқа ва санъат мактабига туманнинг барча умумтаълим мактабларидан ўқувчи ёшлар ташриф буюрди. Учрашувда ўқувчилар театр ва кино санъати ҳақида ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.



Санъатшунос журналист Дариха Дарушова