background

Шуманой тумани ёшлари билан ижодий учрашув

30-12-2019
Jańalıqlar
455

Шуманой тумани ёшлари билан ижодий учрашув

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5та ташаббуси бўйича имплементация стратегияси доирасидаги республика туман ва шаҳарлар ҳокимларига бириктирилган ижодий маслаҳатчиларининг мактабгача ва умумтаълим мактабларида санъат йўналишларини ривожлантириш бўйича учрашув кечаларини ўтказиш режа-жадвал асосида белгиланган бўлиб, мазкур жадвалда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг тегишли вакиллари ва Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг актрисаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Л.Халқназарова Шуманой тумани ёшлари билан ижодий учрашувда иштирок этди. Туман ёшларидан таркиб топган бир қатор ўқувчилар санъат вакилларига ўзларининг театр санъатига боғлиқ саволлари билан мурожат этди ва жавоблар олишди. Шунингдек, туман ёшларига “Янги йил” байрами муносабати билан совғалар улашилди.

Санъатшунос журналист Дариха Дарушова