background

Уч авлод вакиллари учрашуви

04-03-2020
Jańalıqlar
36

Уч авлод вакиллари учрашуви

3-февраль куни Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида «Ёшларни Ватанпарварлик» рухида тарбиялашда, Ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида жасорат кўрсатган мард ва жасур боболаримизнинг кенг ҳаётий қарашларига суяниб, кексаларнинг бой ва қадимий тажрибаларини ёш авлод онгида ватанпарварлик ҳиссини чуқур сингдириш мақсадида Шимоли Ғарбий ҳарбий округи ва Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри билан ҳамкорликда «Уч авлод учрашуви» маьнавий маьрифий тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирининг Тарбиявий ва Мафкуравий ишлари ўринбосари Ҳ Қаршиев очиб берди. Тарих зарварақларига мухрланган ушбу кун «Уч авлод учрашуви»га ташриф буйирган меҳмонлар жамоатчилик кенгаши Раиси Ш.Уснатдинов, Шимоли-Ғарбий ҳарбий округи қўшинлари Қўмондони Д.Чўриев, Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Раиси сенатор А.Данияров ва бошқалар иштирок этди. Ёшларимиз тадбиримиз меҳмонларидан ўзлари қизиқкан саволларига яхши жавоблар олди.

Тадбир якунида Қорақалпоқ давлат ёш томошобинлар театри ижодкорлари, театр қошида ташкил этилган ижодий клублар аъзолари тамонидан тайёрланган бадиий чиқишлар ва «Рўмол» композицияси  намойиш этилди.