background

Премъера: сахнада «Шалпангқулоқлар»

04-03-2020
Jańalıqlar
419

Премъера: сахнада «Шалпангқулоқлар»

Бугун театримизда Ш.Дўстмуҳаммад муаллифлигидаги «Шалпангқулоқлар» эртак спектаклининг премъераси бўлиб ўтди. Эртак спектакль айнан болажонлар, ёш томошабинлар учун махсус ёзилган асар саналади. Тарбиявий аҳамиятга эга бу асар болалар тилида ёзилган бўлиб, ундаги сюжетлар болаларни ҳар қандай вазиятда ҳам тўғри сўзлашга, беадоб бўлмасликга, китоб билан дўст тутинишга чорлайди. Ўз болаларига гап ташишни, қулоқларни тортишни ўргатган Отақулоқ кенжа кучук Топқулоқнинг ақллилиги, зийраклиги ва китобга бўлган меҳри туфайли ўз айбини тушинади. Спектаклнинг кульминацион нуқтасида шалпангқулоқлар Топқулоқнинг ёрдами ва меҳрибонлиги билан шалпангқулоқларидан қутилади. Бунда Топқулоқга китоб совға қилган ва уни китоб билан дўстлашишга ўргатган Ўқиркўзнинг ҳам фойдаси тегади. Барчанинг қулоқларидан тортиб, ўзгаларга озор берадиган Тортқулоқ бошқа бу одатини такрорламасликга, Сотқулоқ эса бошқа ўзгаларнинг гапини ташимасликга ваъда беради. Спектакль сўнгида барча дўстлар ақил бўлиб, биргаликда китоб ўқишга аҳд қилишади.

Премъера сўнгида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Р.Сапарова, Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри режиссёри М.Бегимов ва «Қорақалпоғистон маданияти» газетасининг редактори Г.Палвоновалар спектакль ҳақида ижобий фикрларини билдириб ўтди.


Санъатшунос журналист Дариха Дарушова