background

“БИЗНИНГ ТЕАТР”

12-12-2020
Jańalıqlar
28

“БИЗНИНГ ТЕАТР”

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги «2018-2022 йилларда давлат театрларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги 9-сонли қарорининг 1 иловаси 2018-2022 йилларда давлат театрлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора тадбирлар режасининг 13-бандида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида Ёш авлодни миллий ғоя, жасорат ва матонат руҳида тарбиялашда муҳум аҳамиятга эга бўлган фаол замондошларимиз тимсолини яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳатлар бўйича «Бизнинг театр» мавзусидаги илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Театр Арбоблари уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси худудий бўлим бошлиғи,  Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари халқ артисти Райхан Сапарова «Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг вжудга келиши ва ривожланиш босқичлари» мавзусидаги,  Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалини ўқитувчиси, театршунос, драматург Ж.Хожанов «Ёш томошабинлар театри ва миллий драматургия» мавзусидаги, театрнинг адабий бўлими бошлиғи Дариха Дарушова «Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг кейинги йиллардаги фаолияти», Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалининг «Саҳна ва экран санъат драматургияси» йўналиши талабаси Бабур Собировлар  «Театр репертуаридаги спектакллар» мавзусидаги маърузалари билан чиқиш қилди.

Анжуманга театр ихлосмандлари, ёзувчилар, шоирлар, театр фахрийлари ва филиалнинг талабалари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари  иштирок этди.

Анжуманда Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси, таниқли драматург Алписбай Султанов, Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театрининг бош режиссёри, «Дўстлик» ордени соҳиби Мурат Бегимов ва бошқалар сўзга чиқиб театрда олиб борилаётган ишлар, саҳналаштирилаётган спектакллар ҳақида ўзларининг илиқ фикирларини билдиришди ва илмий-амалий анжуман ташкилотчилари ва иштирокчиларига миннатдорчилик билдириб, шу каби анжуманлар ёш авлоднинг театрлар тарихи ва фаолияти ҳақида маълуматларга эга бўлишида, шунингдек театр фидойиларининг ижод йўли ҳақида таништиришда катта аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Анжуман давомида меҳмонлар эътиборига театр репертуаридаги спектакллардан лавҳалар, театрлаштирилган композициялардан иборат концерт дастури намойиш этилди