background

9 февраль – Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун

08-02-2021
Jańalıqlar
42

9 февраль – Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун

Сана муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси ва Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри билан ҳамкорликда маънавий-маърифий  кеча ўтказилди.

Тадбирда Республика 1-сон меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва И.Юсупов номидаги давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчилари ва бошқалар иштирок этди.

Кеча очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори катта ёрдамчиси А.Қипчоқбаев ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Ш.Тажимуратовлар нутқ сўзлаб, буюк мутафаккир ва давлат арбоби, ўзбек ва бутун туркий халқлар шоири Мир Алишер Навоий ижоди ва сўз мулки султони асарларининг ўсиб келаёткан ёш авлодни ватанпарварлик рухида тарбиялашдаги аҳамияти тўғрисида батафсил тўхтаб ўтди.

Таъкидланганидек, асосий исми Низомиддин Мир Алишер бўлган буюк сиймо ўз даврида эски ўзбек ва форс тилида ижод қилган. Сўз заргари ижоди ғоятда улкан ва у яратган олтита дастон 60 минтага яқин мисрадан иборат. 1483-1485 йилларда Навоий 5 дастондан иборат “Хамса”ни яратади.

 Шунингдек, Навоий бобамиздан Ватан, муҳаббат, дўстлик, инсон қадр-қиммати каби теран ҳаётий мазмундаги тушунчаларни акс эттирувчи бебаҳо рубоий ва ғазаллар меърос қолди.

Маънавий-маърифий  кеча давомида мактаб ўқувчилари томонидон Навоий ижоди намуналаридан парчалар ва буюк мутафаккир ва давлат арбоби ҳаёти ва ижодига бағишланган сахна кўринишлари намойиш қилинди.

Бу борада театр фоэсида ташкил этилган кўргазма ёшларнинг Навоий ижодига бўлган қизиқишларига янада кўтаринги руўх бағишлади.

Тадбир якунида йиғилганларга Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри репертуаридаги  А.Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” романи асосида сахналаштирилган спектакль тақдим қилинди.

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлиш @kk_tyuz