background

ҲАФТАЛИКНИНГ ИЛК КУНИ

21-03-2021
Jańalıqlar
56

ҲАФТАЛИКНИНГ ИЛК КУНИ

Бугун Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида «Театр томошалари ҳафталиги»нинг тантанали ошилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Р.Сапарова, Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раҳбари У.Утегенова, шоира Ш.Пахратдинова, шунингдек, театр ихлосмандлари, ўқувчи-ёшлар иштирок этди. Ошилиш маросимида театр директори П.Айтмуратов сўзга чиқиб, барчани умумхалқ Наврўз байрами ва «Театр томошалари ҳафталиги»нинг ошилиши билан муборакбод этди. Сўнг, тадбир меҳмонлари ҳам сўзга чиқиб, театр томошалари ҳафталигининг йўқори савияда ташкиллаштирилганлиги ҳақида айтиб, барча томошабинларни, юртимиз аҳлини ушбу театр ҳафталигини томоша қилишга, театр санъатидан, театрда юз бераётган янгиликлардан, бой репертуаридан бохабар бўлишга чорлади.

Ҳафталикнинг илк кунида томошабинлар Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими рассомларининг моҳир қўлларидан яралган «Рассом ва театр» номли расмлар кўргазмасини ва «Театр декорациялари ва либослари» кўргазмасини томоша қилишди.

Кўргазмадан сўнг томошабинлар эътиборига Рей Кунининг «Қора дипломат» комедияси тақдим этилди.