background

Дўстлик садоқати ҳақида спектакль

04-03-2019
Jańalıqlar
20

Дўстлик садоқати ҳақида спектакль


Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри билан ҳамкорликда Шуманай туманида маданий хордиқ тадбирлари ташкил этилди.
         Чегара қўшинлари 9202 ҳарбий қисмининг Шуманай тумани жойлашган бўлинмаси ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари ва чегара олди худудда ёшовчи кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳамда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларига Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида саҳналаштирилган У.Умарбековнинг «Содиқ дўстлар» спектакли бепул қўйиб берилди.   
            Мазкур спектакль болаларни эртаклар оламига чорлаб ўларда яхшилик ва ёмонлик дўстлик қадри ва дўстликни улуғлаш ва содиқлик туйғуларини мустаҳкамлайди.
          Шуманай туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактаби томошалар залига йиғилган болалар Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган маданият ходими И.Айбатов томонидан саҳналаштирилган мазкур спектаклни зўр қизиқиш билан томоша қилишди.
           Шундан сўнг тадбир ташкилотчиларининг навбатдаги манзили Хўжайли туманидаги 1-сонли меҳрибонлик уйи бўлди.
           Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган болалар «Содиқ дўстлар» эртак спектаклини томоша қилиб спектакль ижодкорлари билан мулоқат қилишди. Шундан сўнг Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари томонидан тайёрланган театрлаштирилган дастури намойиш этилди ва Мехрибонлик уйи рахбари Светлана Михайловна томонидан Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри жамоасига ва 9202 ҳарбий қисм рахбариятига ташаккурнома тақдим этилди. 
Адилбек Сеитов