background

Театр томошалари хафталиги бошланди

21-03-2019
Jańalıqlar
25

Театр томошалари хафталиги бошланди


Бугун эрта тонгдан Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри жамоаси Қўшолоқ байрамни нишонлашмоқда Ниегаки Юртимизда хамжиҳатлик бирдамлик, бағрикенглик ва эзгулик тимсоли саналган Навруз байрами куни театрда «Театр томошалари ҳафталиги»нинг биринчи куни бошланди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасида Миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4038-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ҳафталикнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.


Театр фойесига жойлаштирилган спектакль декорациялари, либослари ва рассомлар ишлари кўргазмалари  театрга кириб келган томошабинларга кутаринки кайфият улашди.


Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи билан ҳамкорликдаги “Художник ва театр” номли кўргазмага қўйилган санъат асарлари Қорақалпоғистонда меҳнат қилаётган таниқли рассомлар ва ёш қилқалам эгалари томонидан яратилган бўлиб мазкур асарларда театр ва инсон , табият ва жамият ва албатта санъатнинг муштараклиги акс эттирилган.


Тадбирлар доирасидаги Ўзбекистон Республикасига ҳизмат кўрсатган, Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти, режиссёр Р.Тўрениязов ва Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларига хизмат кўрсатган маданият ҳодими М.Ещжановларнинг хотираларига бағишланган  расмлар кўргазмаси театрга йиғилган томошабинларда катта таъсурот қолдирди. Театрда узоқ йиллар давомида  фидокорона меҳнат қилган Р.Тўрениязов ва М.Ешжановларнинг ҳаёти ва ижод йўли ҳақида қилинган маъруза ва кўргазмага қўйилган расмлар уларнинг ҳақиқатданҳам ўз касбининг фидойилари бўлиб театр санъатининг ривожланишига катта ҳисса қўшишганлигини яна бир бор исботлади.


Театр томошалари ҳафталиги доирасидаги тадбирлар куннинг иккинчи ярмидаҳам давом этади воқиялар ривожини ижтимоий тармоқларимиз орқали етказиб борамиз.

Адилбек Сейтов театрнинг директори ӯринбосари