background

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида яна премьера

31-03-2019
Jańalıqlar
24

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида яна премьера


Бугун Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида А.Султановнинг «Ноҳақдан тӯкилган қон» пьесаси асосида Ӯзбекистон Республикасига ҳизмат кӯрсатган маданият ходими И.Айбатов томонидан саҳналаштирилган «Ватан тупроғи» номли спектаклнинг премьераси бӯлиб ӯтди.
Спектаклда Қорақалпоқ фарзанди Аллаяр Дӯсназаровнинг ҳаёти унинг қорақалпоқ халқи учун қилган меҳнатлари, ватанига бӯлган садоқати ӯша пайтлардаги норазилик, қарамақаршиликлар ва Аллаяр Дӯсназаровнинг аянчли тақдири  ҳақида сӯз боради.
Премьера сӯнгида театр директории ӯринбосари А.Сеитов, пьеса автори Ӯзбекистон ва Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, драматург А.Султанов, Театршунос драматург, Ж.Хожанов, театр бош режиссёри И.Айбатов ва бошқалар сӯзга чиқиб спектакл ҳақида ӯзларининг фикир ва мулоҳазаларини билдиришди.
Спектаклда бош рӯл Аллаяр Дӯсназаров рӯлини театрнинг ёш  актёри Р.Тлемисов маромига етказиб ижро этди.