background

Театр жамоаси “Шараф лентаси” акциясида

01-05-2019
Jańalıqlar
22

Театр жамоаси “Шараф лентаси” акциясида

 30 апрель куни 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Нукус шаҳрида қад кўтарган “Юрт байроғи” майдони олдида “Шараф лентаси” акцияси ўтказилди. Кенг қамровли аҳоли ва ёшлардан иборат Ёшлар иттифоқи Қорақалпоистон Республикаси Кенгашининг бир гуруҳ тарғиботчилари, Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг ижодий жамоаси ва Миллий гвардия ва ҳарбий оркестри жўрлигида И.В.Савицкий номидаги қорақалпоқ давлат санъат музейи олдидаги фаввора атрофидаги аҳолига хуш кайфият улашди. Айниқса, сайлга чиққан бахт остонисига қадам кўяётган ёш келин-куёвлар Ватан байроғи акс этган ленталарни фахр билан кўксига тақиб, ҳарбий оркестр мусиқаларига яйраб рақсга тушди. Гуруҳга қўшилган кўплаб кўнгиллилар эса, музей олдидан йўлак бўйлаб Нукус деҳқон бозори томон йўл олиб, у ердаги аҳолига ҳам “Шараф” ленталари тақиб қўйилди.

–  Пойтахтимизда барчани ҳайратга солиб, кўтаринки кайфият улашаётган бу “Шараф лентаси” менинг ҳам кўксимда. Бу акция шаҳримиз бўйлаб барчага байрамона кайфият улашиб гина қўймасдан, аҳолига Она ватанга севинч ҳис туйғуси ва бу тинч, осуда ҳаётимизга шукроналик бағишламоқда,  – дейди онахон Гулхан Аитбаева.

Мазкур акция юртимиз бўйлаб давом этади.

Индира  Мамбетназарова- Ёшлар иттифоқи Қорақалпоистон Республикаси Кенгашининг матбуот котиби