background

«Нуронийлар эъзозда»

06-05-2019
Jańalıqlar
14

«Нуронийлар эъзозда»

9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри раҳбарияти Узоқ йиллар давомида театрда меҳнат қилиб, Қорақалпоғистон Республикасида театр санъатининг ривожланишида муносиб хиссаларини қўшган, бугунги кунда бахтли қарилик гаштини сураётган   бир гурух нуронийларнинг  хонадонларига бориб  уларнинг холидан хабар олди ва байрам совғаларини топширишди.
Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган маданият ходими Аманияз Жузимбетовнинг болалик йиллари уруш йилларига тўғри келган. 
Бугунги кунда Қорақалпоқ маданияти ва санъатининг «Тирик энциклопедияси» дея эъзозланадиган Аманияз ота бугун  87 ёшдалар.   Театр жамоаси томонидан тайёрланган композиция отахонга жуда манзур бўлди.

Дуога қўл очган Аманияз ота Театр жамоасига миннатдорчилик билдириб, Инсон қадри улуғланган мустақил ватанимизда маданият ва санъат соҳасининг янада тараққий этишига ҳисса қўшаётган ёшларга муваффақиятлар тилади.

Шундансўнг театр жамоаси ўзининг 45 йиллик меҳнат фаолиятини театр санъатига бағишлаган отаҳон Қорақалпоғистон Республикасига ҳизмат кўрсатган артист Азат Ансатбаевнинг хонадонига йўл олишди.
   Азат Ансатбаев ёш томошабинлар театри саҳнасида кўплаб бетакрор образлар яратган устоз санъаткор. Уруш йилларида тўғилган Азат Ансатбаенинг болалик даври урушдан кейинги оғир дамларга тўғри келган. Кўпгина қийинчиликларни бошидан кечирган шунга қарамасдан, санъатга маданиятга меҳр қўйган ва шу соҳани чуқур эгаллаган.
Азат Ансатбаевҳам Мустаққиллик йилларида 9-май хотира ва қадирлаш куни сифатида нишонланиб ўзи каби нуроний отохону-онахонларга берилаётган эътибордан мамнун эканлигини таъкидлаб, театр раҳбариятига ташриф учун миннатдорчилик билдирди.   

    Адилбек Сейтов театр директори ўринбосари