background

Содиқ дӯстлар оромгоҳда

22-06-2019
Jańalıqlar
16

Содиқ дӯстлар оромгоҳда

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил          8 майдаги 154-сонли буйруғининг манзилли дастурида кўрсатилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри жамоаси 2019 йил 21 май куни Қўнғирот туманидаги «Жайхун-2» болалар ёзги оромгоҳида гастроль сафарида бўлди. «Болалигим – шодлигим», «Ёшлик наволари» номли маданий-маърифий тадбирда театр ижодкорлари билан оромгоҳ болалари ўртасида ижодий учрашув бўлиб ўтди ва учрашув сўнгида болаларга Ж.Махмуднинг «Содиқ дўстлар» эртак спектакли тақдим этилди.

Шунингдек, театр жамоаси шу куни Қонликўл туманидаги «Сунқар» оромгоҳида ҳам «Элинг обод – кўнглинг обод» номли маданий-маърифий тадбирда иштирок этиб, ижодий учрашув сўнгида болаларга Ж.Махмуднинг «Содиқ дўстлар» эртак спектакли намойиш этилди.