background

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида сайёр қабул жараёни

13-08-2019
Jańalıqlar
16

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида сайёр қабул жараёни

Йил давомида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри жамоаси томонидан ҳарбий хизматчиларнинг маънавий савияси ва салоҳиятини юксалтириш ҳамда бой маданиятимиз, азалий қадриятлар ва анъаналаримизга асосланган дунёқарашини шакллантиришга йўналтирилган турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Миллий меросимизнинг тарихий илдизлари, Ватан озодлиги йўлида қаҳрамонлик кўрсатган буюк аждодларимиз ва жасур замондошларимизнинг ибратли ҳаётини кенг тарғиб этиш мақсадида саҳналаштирилган турли жанрлардаги спектакллар билан театр жамоаси ҳарбий қисмларга бориб спектакллар намойиш этиб келмоқда.

Театр жамоаси жорий йилнинг 11 август куни Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Шимолий ғарбий ҳарбий округида йигитлик бурчини ўтаётган ҳарбий ҳизматчилар  билан ижодий учрашув ташкил этиб, аскарларга театр репертуаридаги ажойиб спектакллардан бири бўлган «Алеко» спектакли  қўйиб берди.

Бугун Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосарининг Сайёр қабули бўлиб ўтмоқда.

Сайёр қабулга Республикамиздаги вазирликлар, давлат ва жамоат ташкилотлари  раҳбарлари  орасида Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги номидан Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри директори П.Айтмуратовҳам иштирок  этмоқда.

Режиссёр ёрдамчиси Д.Дарушова