background

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида «5 та муҳим ташаббус амалда» номли маданий-маърифий тадбир

21-08-2019
Jańalıqlar
21

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида «5 та муҳим ташаббус амалда» номли маданий-маърифий тадбир

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурган 5 та муҳим ташаббусининг Биринчиси ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади. Мазкур ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида «5 та муҳим ташаббус амалда» номли маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
 Байрамона безатилган театр биноси олдида Очилиш маросими билан бошланган тадбир том маънода ёшларнинг байрамига айланиб кетти. 

Тадбир доирасида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида ташкил этилган «Ижодий клублар» аъзолари ва истеъдодли ёшлар иштирокида «Ижтимоий тармоқларнинг  ёшлар ҳаётида тутган ўрни» мавзусидаги иншолар танлови,   Театр фойесида «Театр ҳаёти» мавзусида  ёш рассомлар  танлови ва Театр саҳнасида «Миллий ва замонавий рақслар» танловлари ўтказилди.

Куннинг иккинчи ярмида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ва театрлаштирилган концерт дастури йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди. Танлов иштирокчилари турли номинациялар ва 1-2-3 ўринлар учун  Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри томонидан диплом ва совғалар билан мукофотланишди.

Мазкур маданий маърифий тадбир тафсилотлари билан «Қарақалпақстан», «Менинг Юртим 5», «Севимли», «Элликқалъа», «Жаслар » телеканаллари, босма оммовий ахборот воситалари ва турли ижтимоий тармоқларда танишишингиз мумкин.

Адилбек Сеитов.