background

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида “Бешта муҳим ташаббус” бўйича маънавий-маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди

18-09-2019
Jańalıqlar
23

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида “Бешта муҳим ташаббус” бўйича маънавий-маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди


Бугун Қорақалпоқстон Республикаси Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 14 августда ўтказилган йиғилишидаги маърузасида келтирилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирнинг 58.1-банди “Бешта муҳим ташаббус” бўйича биринчи ташаббусни амалга ошириш доирасида республикамизнинг ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимликларига ижодий маслаҳатчи этиб бириктирилган таниқли санъаткор ва актёрлар орқали ёшлар орасида “оммавий маданият” ва ғарб одатларига тақдид, она тилга бепсандлик кўринишларининг олдини олишга қаратилган ижодий учрашувлар, маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Мазкур тадир доирасида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида иштирокчилар ва ёшлар учун театрда саҳналаштирилган “Мўйноқда бахтнинг тонглари отди” спектаклини бепул намойиш этилди.

Адилбек Сеитов