background

“Меҳробдан чаён” Қорақалпоқ саҳнасида

27-09-2019
Jańalıqlar
23

“Меҳробдан чаён” Қорақалпоқ саҳнасида

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида  А.Қодирийнинг «Меҳробдан чаён» романи асосида сахналаштирилган «Меҳробдан чаён» спектаклининг премъераси бўлиб ўтди. У.Ўсаров инсцинировкасини театрнинг талантли ёш режиссёри У.Бектурганов сахналаштирди.
Ўзбек адабиётининг буюк намоёндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси А.Қодирийнинг авлодларга қолдирган меросларидан бири «Меҳробдан чаён» романи 1928 йилнинг февралида ёзиб тугатилиб, роман 1929 йил Самарқандда босилиб чиқди. Асарни «Меҳробдан чаён» дея номлашдан мақсад – муқаддас даргоҳ, саждагоҳдан чиққан, уша даргоҳга номуносиб мунофиқ, қаллоб, тубан кимсаларга, ҳасадгўй кишиларга нисбатан ишорадир. Романда давр зуғуми муайян даражада сезилиб турса да, адиб амалда реализм мавқеида турган, тарихий ҳақиқатни мумкин қадар ҳаққоний ифодалашга интилган ва енгил ҳазил-мутойиба, кулги-юмор ва  ҳажвни айрим образлар табиятига ҳос ҳислатлар орқали кўрсатган.