background

Театр- сеҳрли даргоҳ

30-11-2019
Jańalıqlar
466

Театр- сеҳрли даргоҳ

Ёш авлоднинг театр санъатига бўлган қизиқишини ошириш ва уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, шунингдек уларга энг олий фазилатларни сингдириш мақсадида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри турли жанрдаги спектаклларни ёш томошабинлар эътиборига ҳавола этиб келмоқда. 2019 йил 30 ноябр куни театрга Хўжайли туманининг 14-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ташриф буюрди. Ўқувчи-ёшлар  Э.Собировнинг «Қўпол қўчқор» (режиссёр А.Кудайназаров) ва Р.Пиязованинг «Болаларга совға» номли эртак спектаклларини томоша қилишди. Ҳар иккала  спектакль ҳам болаларда катта таасуротлар қолдирди.