background

8 декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

05-12-2019
Jańalıqlar
17

8 декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

8 декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул этилганининг 27 йиллиги муносабати билан 2019 йилнинг 5 декабр куни Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида директор ўринбосарлари, юрисконсульти ва театр ижодкорларининг иштирокида мажлис бўлиб ўтди.


Мажлисни театрнинг юрисконсульти З.Жамуратова очиб берди ва барчани Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул этилганининг 27 йиллиги муносабати билан табриклади. Янгидан қабул қилинган қарор ва қонунларнинг мазмуни билан таништирди ва 22 декабр сайлов куни, сайлов кодекси ҳақида ҳам ходимларни таништириб ўтди. Мажлис давомида директор ўринбосари Ш.Пахратдинова ва касаба уюшмаси раҳбари М.Кулдасова ҳам барча ходимларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул этилганининг 27 йиллиги билан табриклаб ўтди.

Д.Дарушова