Main

Ёшларнинг театр санъатига бўлган талабини орттириш, миллий қадриятларимизни сақлаш ва кейинги авлодларга етказиш мақсадида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри 1978 йил ташкиллаштирилиб, ўзининг илк пардасини таниқли драматург Кеңесбай Рахмановнинг “Егленген баҳар” спектакли билан очди. Янгидан очилган театрга ҳозирги Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат театридан С.Алламуратова, Х.Сапаров, М.Матчанов, С.Утепбергенов, Ғ.Дошумов, М.Халмуратова, Б.Қайыповлар таклиф қилиниб, талантли актёрлар Д.Кеўнимжаев, А.Аңсатбаев, Н.Хожамуратов, С.Давлетова, А.Наврузова, Ж.Жуманов, Ж.Абыллаев, А.Ахмурзаевалар ишга олинди.

1983 йили театрга С.Хожаниязов номи берилди.

2016 йил 16 августдан бошлаб С.Хожаниязов номидаги Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри Қорақалпоқ давлат ёш томашабинлар театри деб юритилиб келинмоқда. Ҳозирги кунга қадар театрда 170 дан ортиқ ҳар хил жанрдаги спектакллар сахналаштирилди.

2018 йил 25 август куни театр ўзининг янги биносининг очилиш маросимини ўтказди. Кечада Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги ва бошқа ташкилотлардан меҳмонлар тантанали кечани олиб боришда фаол қатнашди ва театрга қимматбаҳо совғалар хадя этди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллик байрами арафасида театр актрисаси Л.Халқназарова “Ўзбекистон Республикасига хизмат кўрсатган артист” унвони билан мукофотланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги “2016-2019 йилларда Нукус шаҳри ва Беруний туманида кенг кўламли қурилиш ва ободанлаштириш ишларини амалга ошириш ва инфратузилмасини ривожлантириш Дастури тўғрисида”ги 118-сонли баёнинининг ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг янги биноси қуриб битказилди.
2018 йил 25 август куни театрнинг янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимига Қорақалпоғистон Реаспубликаси Жўқорғи Кенгесининг бошлиғи Муса Тажетдинович Ерниязов, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис қонунчилик палатаси депутатлари, Санъат ва маданият арбоблари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Меҳмонлар театр олдида тантанали кутиб олинди ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг бошлиғи Муса Тажетдинович Ерниязов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси театр раҳбариятига Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғаси «Дамас» автомашинаси ва замонавий видеокомерани тантанали равишда топширди.Тантанали очилиш маросимига бағишланган тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири Қ.Турдиев очиб берди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг театрларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи М. Ахметжанова Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаевнинг табригини ўқиб эшиттирди ва театрга вазирликдан эсталик совғаси сифатида телевизор совға қилди. Сўнгра Ўзбекистон халқ артисти эл севган санъаткор таниқли актёр Якуб Ахмедов, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Сайд, Ўзбекистон баъдий академияси бошлиғи, академик, Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси депутати, сенатор Ботир Матмуратовлар сўзга чиқиб илиқ фикрларини билдиришди ,театрлаштирилган дастур йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Хозирда театр директори Қорақолпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган санъат арбоби Полатбай Айтмуратов Жаримбетович.
Театр сахнасида хозирги кунда амалда куйилаётган спектакллар Ч.Айтматовнинг «Асрга тотигулик кун» романи асосида ишланган «Исканжа» спектакли Андижон санъат коллежининг театр санъати кафедраси ўқитувчиси режиссёр Абдурахмон Абдуназаров томонидан сахналаштирилиб, 2018 йилнинг 4 октябр санасида спектакль премъераси бўлиб утди. Спектакль томошабинларда катта таасурот қолдирди.
Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг бунёд бўлганига 40 йил тўлиши муносабати билан 2018 йилнинг 25 декабр санасида театрда республикага таниқли санъат арбоблари ва театрда фаолият юритган фаҳрийлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.