Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри жамоаси “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан бугун «Устоз тақдири» спектаклининг премъерасини тақдим этди

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри жамоаси  “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан бугун «Устоз тағдири» спектаклининг премъерасини тақдим этди.

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби П.Айтмуратов муаллифлигидаги ва театрнинг ёш режиссёри О.Бектурғанов томонидан сахналаштирилган «Устоз тақдири» спектаклида устозларни улуғлаш, уларга ҳурмат кўрсатиш мавзуси билан бирга бугунги кунда актуаль муаммо бўлиб турган коронавирус пандемияси ҳақида сўз бўлади. Воқеалар ривожида муаллим бўлишни орзу қилган Жолдаснинг бу касбни эгаллашга қадар бошидан ўтказган қийинчиликлари ва қандай тўсиқ бўлишига қарамай уни енгиб, ният қилган муаллим касбини эгаллаши, мактабга ўқитувчи бўлиб келгандан сўнги учраган қийинчиликлари театр  актёрлари томонидан маҳоратли гавдаланди. Шунингдек, пандемия даврида халқни бу иллаттан асрашга бел боғлаган касб эгаларининг ҳам қаҳрамонликлари кўрсатилди.  Спектакль сўнгида коронавирус туфайли оламдан ўтган эл ардоғидаги инсонлар хотирланди.

Премъерага Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Р.Сапарова, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби, режиссёр Б.Утебаев, Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси А.Абдиев, «Дўстлик» ордени соҳиби, Қорақалпоқ давлат Қўғирчоқ театрининг бош режиссёри  М.Бегимов ва номлари хотирланган марҳумларнинг яқинлари ташриф буюрди ва улар томонидан спектаклга йўқори баҳо берилди.

Дариха Дарушова

Санъатшунос журналист