Бўзотовда “Майдон томошалари” фестивали

“Майдон томошалари” фестивали доирасида Республикамизнинг чекка ва чегараолди ҳудудларида ёшларнинг театр санъатига бўлган қизиқишини ошириш, уларни  қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ўқувчи ва талаба ёшларни театр санъатидан янада кенгроқ баҳраманд этиш ва маънавий дунёсини бойитиш мақсадида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг  ижодий жамоаси  Бўзотов  туманида гастроль сафарида бўлди.

Бўзотов туманида янгидан барпо этилган очиқ театрга йиғилган аҳоли театр репертуаридаги Э.Собировнинг “Қўпол қучқор” спектакли  намойиш этилди.

Куз фасли, кечки пайт, хаво харорати бироз салқинлик қилаяётган бўлса ҳам очиқ театр  томошабинлар билан гавжим. Йиғилганлар спектаклни мароқ билан  томоша қилишди.

Спектаклдан кейин эса тадбир  театрнинг серқирра ижодкорлари томонидан тайёрланган театрлаштирилган композиция ва куй қўшиқларга уланиб кетди.