Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри ўзининг 42-мавсумини очди

Бугун Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри ўзининг 42-мавсумини П.Айтмуратовнинг «Устоз тақдири» спектакли билан очди.

42 йиллик тарихга эга театрнинг янги мавсумининг очилиш маросимини Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари Ж.Абдижамилов кириш сўз билан очиб, театр жамоасини янги мавсум билан табриклади ва театр фаолияти, театрда олиб борилаётган ижодий ишларни юксак баҳолаб келгуси иишларида муваффақиятлар тилади. Шундан сўнг театр директории ўринбосари А.Сейтов «Устоз тақдири» спектаклининг ижодкорларини томошабинларга таништириб ўтди ва театр жамоасин янги мавсумнинг очилиши билан табриклади.

Томошабинларга тақдим этилган «Устоз тақдири» спектаклида устозларни улуғлаш, уларга ҳурмат кўрсатиш мавзуси билан бирга бугунги кунда актуаль муаммо бўлиб турган коронавирус пандемияси ҳақида сўз бўлади. Воқеалар ривожида муаллим бўлишни орзу қилган Жолдаснинг бу касбни эгаллашга қадар бошидан ўтказган қийинчиликлари ва қандай тўсиқ бўлишига қарамай уни енгиб, ният қилган муаллим касбини эгаллаши, мактабга ўқитувчи бўлиб келгандан сўнги учраган қийинчиликлари театр  актёрлари томонидан маҳоратли гавдаланди. Шунингдек, пандемия даврида халқни бу иллаттан асрашга бел боғлаган касб эгаларининг ҳам қаҳрамонликлари кўрсатилди.  Спектакль сўнгида коронавирус туфайли оламдан ўтган эл ардоғидаги инсонлар хотирланди. Мазкур спектаклни театрнинг ёш истеъдодли режиссёри Умирбек Бектурганов сахналаштирди.

Янги мавсумнинг очилиш маросимига театр ихлосмандлари, ёшлар шунингдек, Оммовий ахборот воситалари вакиллари, босма ва интернет журналистлари, блогерлар иштирок этди.