background

Театр жамоасининг энг чекка ҳудудлардаги гастроль сафарлари ҳақида

29-01-2021
News
526

Театр жамоасининг энг чекка ҳудудлардаги гастроль сафарлари ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни доирасида республикамизнинг энг чекка туманларида истиқомат қилувчи ёшларнинг театр соҳасига қизиқишларини орттириш, уларда театр маданиятини шакллантириш мақсадида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри жорий йилнинг 27 январь санасида Каратау посёлкасига гастроль сафарини амалга оширди. Дастлаб поселкадаги 14-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар билан учрашув кечаси ташкил этилиб, театрнинг фаол, тажрибали актрисаси К.Шамуратова ўқувчи-ёшларга театр ва ундаги фаолияти ҳақида айтиб ўтди. Учрашув кечаси сўнггида М.Нураддиновнинг «Янги йил созандалари» театрлаштирилган томошаси ўқувчилар эътиборига тақдим этилди.

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг жойларда ёшлар билан учрашувларни мунтазам равишда ташкиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ театр жамоасининг навбатдаги ижодий сафари 28-январь куни Шуманой туманига амалга оширилди. Театр жамоаси тумандаги Маданият марказида ёшларга Д.Дарушованинг «Эркабойнинг найранглари» эртак спектаклини бепул тақдим этди.

Дариха Дарушова

Адабий бўлим бошлиғи