About US

Театр хакида маълумотнома

Театр 1978 йили 10 ноябрь куни драматург К.Рахмановнинг «Кечиккан бахор» спектакли билан ўзининг биринчи пардасин очган.

1983 йили театрга С.Хожаниязов номи берилди.

2016 йил 16 августдан бошлаб С.Хожаниязов номидаги Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри Қорақалпоқ давлат ёш томашабинлар театри деб юритилиб келинмоқда. Ҳозирги кунга қадар театрда 170 дан ортиқ ҳар хил жанрдаги спектакллар сахналаштирилди.

2018 йил 25 август куни театр ўзининг янги биносининг очилиш маросимини ўтказди. Кечада Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги ва бошқа ташкилотлардан меҳмонлар тантанали кечани олиб боришда фаол қатнашди ва театрга қимматбаҳо совғалар хадя этди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллик байрами арафасида театр актрисаси Л.Халқназарова “Ўзбекистон Республикасига хизмат кўрсатган артист” унвони билан мукофотланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан 2017 йил 3 август куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши баёни ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги “Вазирликлар ва идоралар ходимларини ташкилий равишда театрларга ташриф буюришини ташкил қилиш, театрлар ва ижодий жамоаларнинг Республика буйлаб гастроль сафарларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 144-сонли мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида ушбу баённинг 2-иловасида кўрсатилган Республика театрларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахрига 2017 йил сентябрь-2018  йил июнь ойларида театр мавсуми давомида амалга ошириладиган режага кўра  Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятига гастрол сафарлари амалга оширилди.

Жамоанинг йил давомидаги олиб борган ижодий ишлари ва мақсади асосан  ёшларда   ватанпарварлик туйғуларини шакиллантириш,  тенгдошлари ва  ўзидан катта ёшдагиларга, ота-оналарига бўлган меҳир муҳаббатини янада ошириш билан бирга миллий қадириятларимизнинг қадрига етиб, замон қахрамонларини  тасвирлайдиган, тарбиявий куч-қудратга эга, ҳаётдаги ҳар кандай камчиликларни енга биладиган  ўз томошабинига  эга спектакллар яратишдан иборат.