Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри Муйноқ, Тахтакўпир ва Тўрткул туманларида гастроль сафарида бўлди

Республикамизнинг чекка ва чегараолди ҳудудларида уюшган ёшларнинг театр санъатига бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш, уларни иқтидорларини намойиш қилишга шароит яратиш мақсадида театр жамоаси 2019 йилнинг 9 январ санасида Муйноқ туманининг Қозоқдарё посёлкасида гастроль сафарида бўлди. Ўзбекистон Республикасига хизмат кўрсатган артист Л.Халкназарова ва театр актёрларининг ижод йўли ҳақида танишиш мақсадида посёлкадаги 15-сонли умумтаълим мактаб ўқувчилари учун учрашув тадбири ташкиллаштирилди ва йиғилганларга Э.Собировнинг “Қўпол қучқор” спектакли бепул намойиш этилди.

Театр жамоаси 10 январ куни Республикамизнинг Тахтакўпир туманида хам гастроль сафарида бўлди. Тумандаги Маданият марказида туман аҳли учун Э.Собировнинг “Қўпол қучқор” ва Т.Минулин қаламига мансуб “Бир қизга тўрт очиқ” спектакллари бепул намойиш этилди.

2019 йилнинг 11 январ санасида театр жамоаси Тўрткўл тумани Жамбасқала овул фуқоролар йиғинида гастроль сафарида бўлиб, 39-сонли умумтаълим мактаб ўқувчиларига Т.Минулиннинг “Бир қизга тўрт очиқ”, Э.Собировнинг “Қўпол қучқор” спектаклларини бепул такдим этди.