Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида Бешта муҳум ташаббусининг ижроси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳум ташаббусининг биринчиси Ёшларнинг  мусиқа, рассомчилик, театр ва санъатнинг бошқа турларига бўлган қизиқишини ошириш, ўз қоблиятларини намоён қилишларига кўмаклашиш бўйича ташаббусининг ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри томонидан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг театр санъатига бўлган қизиқишини ошириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Республикамизнинг чекка ва чегараолди ҳудудларида ёшларнинг театр санъатига бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш, уларни иқтидорларини намойиш қилишга шароит яратиш мақсадида театр жамоаси Қўнғирот туманининг  “Қорақалпоғистон” ПФЙда меҳмонда булишди.

Барчамизга маълумки, сўнги қисқа давр мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳридан 450 чақирим олис масофада жойлашган мазкур «Қорақалпоғистон» посёлка фуқаролар йиғини “обод қишлоқ” дастури доирасида янгича қиёфа кашф этди. Бу ерда барпо этилган янги маданият саройи тан маънода қишлок аҳолисининг маънавий дам оладиган масканига айланди. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланган дастур асосида мазкур қишлоқ аҳолиси учун турли маданий тадбирлар учрашувлар ва театрлаштирилган томошалар мунтазам равишда намойиш этилиб келинмокда.
Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри репертуаридаги энг сара асарлардан бири бўлган “Фермер Нурум бобо” спектакли ушбу маданият саройига йиғилган аҳоли ва ёшларда катта таъсурат қолдирди.

– Спектаклдан кейин посёлка аҳолиси билан ижодий учрашув ташкил этилиб маданий тадбир ўтказилди дейди театр актрисаси Хурзия Ибрагимова  – Р.Ёриев муаллифлигида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими И.Айбатов саҳналаштирган мазкур спектакль «Қорақалпоғистон» посёлка фуқаролар йиғини аҳолисига маънавий завқ бағишлади. Адилбек Сеитов