Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида «Театр – сеҳрли даргоҳ» номли маданий тадбир

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкиллаштириш бўйича Ҳурматли Президентимиз томонидан илгари сурилган 5та муҳим ташаббуснинг биринчи йўналиши, яъни, театр санъати бўйича ёшларнинг қизиқишларини ошириш ва уларнинг иқтидорларини юзага чиқариш мақсадида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида «Театр – сеҳрли даргоҳ» номли маданий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир доирасида «Театршуносман» маҳорат дарси ва «Энг яхши этюд», «Энг яхши монолог» танловлари бўлиб ўтди. Танловга Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалининг 1 босқич талабалари, Нукус шаҳридаги болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ўқувчилари ва театр қошида ташкил этилган ижодий клуб аъзолари иштирок этди.
Маданий тадбир якунида танлов ғолиблари диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Бадиий эмакдош Д.Дарушова