Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида А.Қодирийнинг 125 йиллиги муносабати билан учрашув ўтказилди

2019 йил 25 декабр санасида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида А.Қодирийнинг 125 йиллиги кенг турда белгиланиб утилди. Сана муносабати билан утказилган тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Нуроний фонди раиси Ш.Уснатдинов, Фўқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари Т.Абдухаликов, шунингдек, мазкур ташкилотларнинг Нукус шаҳар, Нукус тумани, Хўжайли тумани бўлинмалари раислари, нуронийлари ва кам таъминланган оила аъзолари иштирок этишди. Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри директори, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби П.Айтмуратов тадбирни очиб берди ва буюк узбек романнависи А.Кодирийнинг ижоди хакида гапириб утди. шунингдек, театр директори томошабинларни кириб келаётган Янги йил билан табриклаб, элимиз ривожланишида олиб бораётган эзгу ишларида муваффақиятлар тилади. Тадбир сунгида иштирокчилар эътиборига театримиз номидан улуғ ёзувчи қаламига мансуб “Меҳробдан чаён” асари асосида сахналаштирилган спектакль намойиш этилди.