Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри ижодкорлари Амударё тумани ёшлари билан “Театр ва кино” мавзусида суҳбатлашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038-сон қарорининг 2,1-иловаси 13-банди ижросини таъминлаш ва ёшларга маънавий ибрат бўладиган, уларни жасорат ва матонат руҳида тарбиялаш ҳам да театр ва кино актёрларининг ҳаёти ва ижоди билан жамоатчиликни таништириш мақсадида маданият марказларида “Театр ва кино” мавзусида бадиий кеча ва суҳбатларини ўтказиб бориш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасининг ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри 2019 йил 27 декабр куни Амударё туманининг 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида театрнинг бош режиссёри Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими И.Айбатов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Л.Халқназарова ва театр актёри Р.Уразбаевлар билан “Театр ва кино ҳақида” мавзусида учрашув кечаси бўлиб ўтди. 9-сонли мусиқа ва санъат мактабига туманнинг умумтаълим мактабларидан ўқувчи ёшлар ташриф буюрди. Учрашувда ўқувчилар театр ва кино санъати ҳақида ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Санъатшунос журналист Дариха Дарушова