“Биз коррупцияга қаршимиз”

Бугун Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида «Биз коррупцияга қаршимиз» мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувни театр директори П.Айтмуратов очиб берди. Сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Коррупцияга қарши курашиш бўлими ходими майор Мирзабек Миралиевич Сержанов ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Ҳуқуқшунослик кафедраси доценти, юридика илмларининг кандидати Мақсет Утепбергеновлар сўзга чиқиб, театр ходимларига коррупция ва унинг оғир оқибатлари ҳақида тушунча бериб ўтди.