2018 йил 25 август куни Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

2018 йил 25 август куни  Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Муса Тажетдинович Ерниязов, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис қонунчилик палатаси депутатлари, Санъат ва маданият арбоблари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Меҳмонлар театр олдида тантанали кутиб олинди ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Муса Тажетдинович Ерниязов сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси театр раҳбариятига Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғаси «Дамас» автомашинасини ва замонавий видеокомерани тантанали равшда топширди.

Шундан сўнг меҳмонлар театрнинг янги биноси ва ундаги қулайликлар билан яқиндан танишишди.

Тантанали очилиш маросимига бағишланган тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири Қ.Турдиев очиб берди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг театрларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи М. Ахметжанова Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаевнинг табригини ўқиб эшиттирди ва театрга вазирликдан эсталик совғаси сифатида телевизор совға қилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон халқ артисти эл севган санъаткор таниқли актёр Якуб Ахмедов, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Сайд, Ўзбекистон бадиий академияси бошлиғи, академик, Ўзбекистон халқ художниги  Акмал Нур, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси депутати, сенатор Батир Матмуратовлар сӯзга чиқиб илиқ фикрларини билдиришди.

Шундан сӯнг тантанали очилиш маросимига бағшланган театрлаштирилган дастур йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Маълумот ӯрнида таъкидлаб ӯтиш жойизкий Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрини Инвистиция дастури доирасида янгидан қӯриш учун жами  10 млрд 313 млн сӯмдан ортиқ маблағ ажратилди.

Шунингдек Дӯстлар клуби доирасида саҳна пардалари учун 263,0 млн сум, техник ускуналар учун 605,0 млн сўм, театр инвентарлари учун 217,0 млн сум маблағ ажратилди.