Муйноқ ёшлари Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган «Муйноқ тумани халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларда таълим олаётган ўқувчиларнинг 2020 йил 22 феврал куни Нукус шаҳрига саёхатини ташкиллаштириш ҳақида»ги қўшма қарорига мувофиқ Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри туман ёшлари учун А.Султановнинг «Ватан тўпроғи» спектаклини ином этди. Қароқалпоқ халқининг ардоқли фарзанди А.Досназаровнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги ушбу спектакль ёш томошабинлар томонидан яхши кутиб олинди.

Д.Дарушова