Сахнада қора дипломат…

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг бугунги кундаги репертуари жаҳон классик намуналари билан бойитилмоқда. Бугун театр жамоасининг ёш ижодкорлари инглиз драматурги Рей Кунининг «Қора дипломат» спектаклини томошабинлар эътиборига ҳавола этди. П.Келимбетов томонидан сахналаштирилган спектакль томошабинлар томонидан яхши кутиб олинди. Комедия жанридаги «Қора дипломат» спектаклида инсоннинг кутилмаган ҳолатда қандай иш тутиши, унинг тўғри йўлдан юриши ёки эгри йўлни танлашини томошабинлар катта қизиқиш билан кутиб ўтиради.  Спектакльда турли образларни яратган актёрларнинг барчаси ёш талант эгалари бўлиб, спектакль якунида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Р.Сапарова, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали доценти, театр танқидчиси Ж.Хожанов, Қорақалпоқ давлат Қўғирчоқ театри режиссёри М.Бегимов ва бошқа санъат вакиллари томонидан актёрларнинг маҳорати ва спектаклнинг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида ижобий фикрлар билдирилди.