Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри ўзининг 40-масумини очди

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри Инвистиция дастури доирасида янгидан қурилган янги бинода ўзининг 40-мавсумини Қорақалпоғистон халқ шоири, драматург К.Рахмановнинг «Тўққиз тўнқилдоқ ва бир чанқилдоқ» спектакли билан очди.

40-мавсумнинг очилишида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Д.Қурбаниязов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда ҳизмат кўрсатган санъат арбоби давлат мукофотлари  совриндори Н.Мухаммеддинов, Б.Мачанов ва бошқалар сўзга чиқиб ўзларининг илиқ фикирларини билдирди ва давлатимиз томонидан яратилиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб фаол ижод қилаётган театр жамоасига омад ва зафарлар тилади.

«Тўққиз тўнқилдоқ ва бир чанқилдоқ» спектакли театрнинг энг қунли спектаклларидан бири бўлиб неча йиллардирки театр репертуаридан  жой олиб келмоқда.

Мазкур спектакль илк бора режиссёр Р.Тўрениязов томонидан сахналаштирилган.

Кейинчалик Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби, режиссёр Б.Утебаев  томонидан ва

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими режиссёр Ы.Айбатов томонидан бирнеча бор саҳналаштирилган.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак  театр жамоаси мазкур спектакл билан 2007 йилда Туркманстон Республикасининг Ашқабод шаҳрида ва Миср давлатининг Каир шаҳрида ўтказилган нуфизли фестивалларда иштирок этиб, муваффақият қозонган.

Спектаклда тирикчилик учун яшашнинг енгил тарафларини қумсайдиган ақилсиз Тўнқилдоқлар билан ақилли меҳнат севар Чанкилдакнинг кураши баён этилади.      Спектакль якунида Чанкилдак барча тунқилдоқлар билан ақилона дўст бўлиб ўларни меҳнатга чорлайди. Спектакль давомида Қорақалпоқ ҳалқининг ўзига хос ҳажвий учурма ҳазиллари тасвирланган .

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими режиссёр Ы.Айбатов томонидан саҳналаштирилган мазкур спектаклда театрда йиллар давомида меҳнат қилаётган устоз актёрлар ва ёш талант эгалари ўзларига берилган рўлларни маромига етгазиб ижро этишди ва йиғилганлар олғишига сазовор бўлишди.