Театр жамоаси «Театршуносман» лойиҳаси билан Амударё туманида

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5та муҳим ташаббус доирасидаги «Театршуносман» лойҳасининг ижроси юзасидан  Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг ижодкорлари  Амударё туманидаги Қипчоқ ОФЙда ижодий сафарда бўлиб қайтди. Тумандаги 11-сонли умумтаълим мактабида ташкиллаштирилган «Мен театршуносман» номли учрашувда Ўзбекистон Республикасига хызмат кўрсатган маданият ходими театрнинг бош режиссёри И.Айбатов, театр актёрлари Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист А.Наўризова, таниқли актёр С.Арзиевлар ўқувчи-ёшларнинг театр соҳасига оид саволларига жавоблар беришди. Учрашув сўнгида ўқувчилар эътиборига Р.Ёриевнинг «Фермер Нурим бобо» спектакли тақдим этилди.

Санъатшунос журналист Дариха Дарушова