Театр жамоаси Шимолий-ғарбий ҳарбий округида ижодий сафарда бўлиб қайтди

Ҳарбий-маъмурий сектор фаолиятини 2020 йилда ташкиллаштириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси («Йўл харитаси») да белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри 2020 йил 8 март куни Шимолий-ғарбий ҳарбий округида ижодий сафарда бўлиб, Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан таниқли театр ижодкорлари Бош режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими И.Айбатов, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист А.Наврузова ва актёр С.Арзиевлар иштирокида “Театр менинг ҳаётимда” номли ижодий учрашув бўлиб ўтди. Ижодкорлар  театр ҳаётига оид маълумотлар ва иш жараёнидаги қизиқарли воқеаларни айтиб ўтди.

Учрашув сўнгида Рей Кунининг “Қора дипломат” комедияси харбийларнинг эътиборига ҳавола этилди.