Эзгулик албатта қайтади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3898-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорида белгиланган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва юртимиз ёшларини юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган «Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир» деган концептуал ғоя асосида шунингдек, Ҳарбий-маъмурий сектор фаолиятини 2020 йилда ташкиллаштириш бўйича амалий ҳаракатлар режасида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан бугун Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида Ўзбекистон Қуролли кучлар марказий ашула ва рақс ансамли томонидан «Эзгулик албатта қайтади» номли концерт дастури бўлиб ўтди.