Санъат ва Маданиятга эътибор

Куни кеча Муҳтарам Президентимиз томонидан “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда ”Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши бутун юртдошларимиз қатори Қорақалпоғистонлик санъат ва маданият вакиллариниҳам хушнуд қилди.

Халқимизда эл бошига келган эрнинг пойқадами қутлуғ келсин, деган гап бор. Аслида, маданият аҳли, ушбу тизимда фидокорона меҳнат қилаётган ходимлар ҳам бутун бир жамоа – катта оила, кичик Ватандир.

Сўнгги йилларда Муҳтарам Президентимиз томонидан маданият аҳлига кўрсатаётган эътибор ва ғамхўрлиги, яратилаётган шароитлар бизни янги ижодий парвозлар сари руҳлантириб келмоқда.

Таъкидлаш жоиз, мазкур тарихий ҳужжатларнинг қабул қилиниши ҳам бизга кўрсатилаётган ана шу юксак эътибор ва эҳтиромнинг мантиқий давоми сифатида аввал мисли кўрилмаган имкониятлар эшигини очди десак хато бўлмайди.

Ушбу ҳужжатларнинг ҳар бир банди, ҳар бир сатри маданиятимиз ривожига, ушбу соҳада меҳнат қилаётган инсонларнинг қадди ва қадрининг янада юксалишига хизмат қилиши шубҳасиз. Бу ўз навбатида Хукуматимиз томонидан  биз маданият аҳлига билдирилган юксак ишонч эканини, катта масъулият юклашини теран англаймиз.

Маданиятимиз ривожида янги марраларни белгилаб берган мазкур ҳужжатларни қабул қилган Муҳтарам Президентимизга Шаҳсан ўзим ва Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри жамоаси номидан чуқур миннатдорчилик изҳор қиламиз ва бизга билдирилган юксак ишончни оқлашга бор куч ва билимимизни сафарбар қилишга ваъда берамиз.

П.Айтмуратов

        Қорақалпоғистон Санъат арбоби.