Лизахан Халқназарова “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсаткан артист”давлат мукофоти билан такдирланди.

Л.Халкназарова ўз  ижодий фаолияти давомида ватан, оила муқаддаслиги, поклик, ёшлар тарбияси ва шу сингари олий фазилатларни ўзида мужассам этган 70 дан ортиқ образлар яратган. Жумладан, Б.Жакиевнинг “Ота тақдири”да Майраш, М.Байжиевнинг “Сўнгги рейс”да Қиз, Л.Толстойнинг “Буратино”сида Буратино, В.Зиминнинг “Оқ йўл”да Мушук, А.Азизходжаев ва Х.Мухаммадларнинг “Куёвлар мусобақаси”да Феруза, С.Солахаддиновнинг “Умр эшик ортида”да Шадигул, Ш.Пьеронинг “Этик кийган мушук”да Малика, Т.Минулиннинг “Бир қизга тўрт ошиқ”да Дилафруз, Ч.Айтматовнинг “Оқ булутлар”ида Доғулан ва яна кўплаб образлар яратди. Театр саҳнасида образлар яратиб қўймасдан Қорақалқалпоқ фильмларидан М.Нызановнинг “Қўшнилар” фильмида Марияш образини яратиб кино мухлислари кўнглидан жой олиб олқишларига сазовор бўлган. Саҳнада ўзининг биринчи роли Б.Жакиевнинг “Ота тақдири” спектаклидаги Майраш образи билан 1991 йил Қорақалпоғистон Республикаси ёшлар мукофотига, 1998 йилнинг “Энг яхши умидли актёр” номинациясига сазовор бўлган.

Л.Халкназарова меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган барча театр фестивалларида Тошкент шаҳрида ўтказилган “Хумо” I-халқаро фестивалида, “Ўрта Осиё ва Қозоғистон ёш томошабинлар театрлари” I-халқаро фестивалида, Мисрнинг Қоҳира шаҳрида ўтказилган XIX “Халқаро эксперименталь театр фестивали”да, Туркманистон Республикасининг Ашҳабад шаҳрида ўтказилган “Миллий театр ва фольклор санъати” халқаро фестивалларида фаол иштирок этган.

2013 йил “Эътироф” йил танловида “Йилнинг энг яхши театр актрисаси” номинацияси совриндори бўлган.

2015 йили У.Азимнинг “Томир” даги Тоқсулув ижроси билан “Сени куйлаймиз замондош” фестивалида “Йилнинг энг яхши аёл роли” номинациясига сазовар бўлган.

Л.Халкназарова “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари билан учрашувлар ташкиллаштириб, уларга ҳар йили театр актёрлари билан биргаликда бепул спектакллар намойиш этиб хайрли ишларни амалга оширмоқда. Унинг ушбу камтарона мехнатларин бахолаб шу йили “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсаткан артист” давлат мукофоти берилди.