«ЭНГ ЯХШИ ПЬЕСАЛАР» Республика танловини эълон қилади.

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги,

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри

Ёшлар қалбида Она Ватанга муҳаббат, эзгулик, дўстлик, садоқат туйғуларини кучайтириш, шу билан бирга, ёш драматургларни қўллаб-қувватлаш, улар билан ҳамкорлик қилиш мақсадида ўтказиладиган танловга турли жанрдаги тарихий сиймоларнинг ҳаёти ва фаолияти, тарихий жойларга бағишланган, шу билан бирга бугунги замон қаҳрамонларини, миллийлигимизни акст эттирган асарлар қабул қилинади.

Пьесаннинг мавзуси ва жанри чегараланмаган. Танловга тақдим этиладиган асарларни баҳолашда уларнинг мазмуни ва кўтарилган масаланинг долзарблигига, томошабинларга тарбиявий аҳамияти, мавзунинг янгилигига эътибор қаратилади.

Пьесалар 2021 йилнинг 1 июль санасидан 20 август санасига қадар қабул қилинади.

Танловда қатнашадиган драматургларнинг ёши чегараланмаган.

Пьесалар танлов иштирокчилари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги ва театрнинг Бадиий кенгаши аъзолари томонидан муҳокама қилинади.

Танлов Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида тантанали тарзда ўтказилади. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Ғолиб бўлган “Энг яхши пьеса” Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг репертуарига қабул қилинади.

Танловга тақдим этилган асарлар матни А4 форматдаги оқ қоғозга компьютерда «Times New Roman» гарнитурасида, 14-шрифтда, матндаги ҳар бир қатор ораси 1,5 интервалда терилган бўлиши шарт.

Танловга иштирокчилар асарлари билан бирга ўзлари ҳақидаги маълумотнома (объективка), паспорт нусхаси, яшаш манзили ва телефон рақами кўрсатилган маълумотларни қуйидаги манзилга қўшиб топшириши зарур.

Манзил: Нукус шаҳри, Т.Қайпбергенов кўчаси, 47-уй,

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг адабий бўлими.

Маълумот учун телефонлар: 61-222-23-67