Театр жамоаси Сурхандарё вилоятида гастроль сафарида

Ӯзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 августдаги «Вазирликлар ва идоралар ҳодимларини ташкилий равшда театрларга ташриф буюришини ташкил қилиш ҳамда театрларнинг республика бӯйлаб гастроль сафарларини амалга ошириш чора-тадбирлари тӯғрисида»ги 01-07/1-1231-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг бир гурух ижодий жамоаси жорий йилнинг 4 февралдан бошлаб Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида гастроль сафарида.
Вилоят ёшларига театр репертуаридаги энг сара асарлардан бири Ж.Махмуднинг “Қўпол қўчқор” эртак спектаклини (режиссёр И.Айбатов) намойиш этилмоқда.


-Ҳақиқатдан ҳам Вилоят ёшлари бизнинг спектакилимизни зӯр қизиқиш билан томоша қилишмоқда, Спектакль қорақалпоқ тилида ижро этилишига қарамасдан улар тӯшиниб бизнинг актёр актрисаларимизнинг маҳорати ва рӯлларни маромига етказиб ижро этаётганлигини таъкидлашмоқда, Умуман айтганда вилоят ёшлари бизнинг спектаклимизни яхши қабул қилишмоқда дейди биз билан телефон орқали мулоқат чоғида театр актрисаси Ӯзбекистонда ҳизмат кӯрсатган артист Лиза Халқназарова.
Театр жамоасининг Сурхондарё вилоятига гастроль сафари давом этмоқда

Дариха Дарушова
Театрнинг режиссёр ёрдамчиси