«Бизнинг театр»

«Бизнинг театр»
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги «2018-2022 йилларда давлат театрларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги 9-сонли қарорининг 1 иловаси 2018-2022 йилларда давлат театрлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора тадбирлар режасининг 13-бандида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, тез кунда Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида Ёш авлодни миллий ғоя, жасорат ва матонат руҳида тарбиялашда муҳум аҳамиятга эга бўлган фаол замондошларимиз тимсолини яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳатлар бўйича «Бизнинг театр» мавзусидаги илмий-амалий анжуман ўтказилади.
Илмий-амалий анжуманда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон санъат арбоблари, Профессорлар, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларида ҳизмат кўрсатган артистлар, таниқли театршунослар шунингдек соҳа фидойилари ва ёшлар турли мавзулардаги маърузалари билан иштирок этади.
Анжуман доирасида театр репертуаридаги энг сара спектакллардан парчалар, театрлаштирилган компазициялар ва театр ҳақида тайёрланган видео роликлар номойиш этилиши кўзда тутилган.

Барча юртдошларимизни ва театр ихлосмандларини «Бизнинг театр» мавзусидаги илмий-амалий анжуманга таклиф этамиз.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: +90 724-02-89