Бизнинг театр мавзусида илмий амалий анжуман булиб утди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги «2018-2022 йилларда давлат театрларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги 9-сонли қарорининг 1 иловаси 2018-2022 йилларда давлат театрлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора тадбирлар режасининг 13-бандида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, тез кунда Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида Ёш авлодни миллий ғоя, жасорат ва матонат руҳида тарбиялашда муҳум аҳамиятга эга бўлган фаол замондошларимиз тимсолини яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳатлар бўйича «Бизнинг театр» мавзусидаги илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Анжуманга Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири Қ.Турдиев, Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган маданият ходими Аманияз Жузимбетов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг халқ артисти, Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар мукофотининг лауреати Райхан Сапарова, Ўзбекистон Республикаси Маънавият-маърифат маркази Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бошлиғи Қ.Юсупов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Бастакорлар уюшмаси аъзоси Гулмарьям Камалова, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг бўлим бошлиғи М.Камалов, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалининг ўқитувчиси, драматург Ж.Хожанов ва филиалнинг талабалари, шунингдек театр фаҳрийлари иштирок этди.
Анжуман маърузачилари Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг очилиш тарихидан тортиб бугунги кунга қадар юритган фаолияти, сахналаштирилган спектакллари ҳақида айтиб ўтди. Анжуман давомида меҳмонлар эътиборига театр репертуаридаги спектакллардан лавҳалар намойиш этишди.
Анжуман сўнгида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри директори П.Айтмурадов илмий-амалий анжуман иштирокчиларига миннатдорчилик билдириб, шу каби анжуманлар ёш авлоднинг театрлар тарихи ва фаолияти ҳақида маълуматларга эга бўлишида, шунингдек театр фидойиларининг ижод йўли ҳақида таништиришда катта аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.


Дариха Дарушова театрнинг режиссёр ёрдамчиси