Ёш томошабинлар театрида «Болалик палитраси» номли кўргазма ташкиллаштирилди.

Бугунги кунда мамлакатимизда санъат соҳасини ривожландиришга катта эътибор қаратилиб, тасвирий санъат йўналишида устоз-шогирд дастурини ривожландириш бўйича бир қанча эътиборга лойиқ ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг яққол мисолини этиб Нукус шаҳри Есжан бақсы номидаги №1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида кўришимиз мумкин. Тасвирий ва амалий қўл меҳнати бўлими ўқитувчилари устоз-шогирд дастурини давом эттириб, ўқувчилар тайёрлаб, уларга тасвирий санъатнинг сирларини ўргатиб келмоқда.
Жорий йилнинг 18 феварл куни Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри фойесида Нукус шаҳри Есжан бақсы номидаги №1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби Тасвирий ва амалий қўл меҳнати бўлими ўқитувчиларининг яратган асарларидан иборат «Болалик палитраси» номли махсус кўргазма ташкиллаштирилди. Кўргазмада 22 қобилятли ўқувчиларнинг умумий 50 дона график, каштачилик ижодий маҳсулларидан иборат ишлар ўрин олди.
Кўргазма Ўзбекистон санъат академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри, Есжан бақсы номидаги №1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби томонидан ташкиллаштирилди. Ўқувчи ёшларнинг санъатга бўлган қизиқишини орттириш орқали уларда она Ватанга, миллий маънавиятимизга бўлган меҳрини уйғотиш кўргазманинг асосий мақсади бўлди.


Кўргазмада Орынбаев Оразбек ўзининг «Аўылда» номли иши орқали ўзининг тўғилиб ўсган қишлоғини, уйини ҳар қил рангларда тасвирлашга ҳаракат қилган. Базарбаев Дамир эса «Сейлде» номли маҳсулида от устида сайр этиб бораётган қиз ва йигитнинг миллий либслардаги кўринишини очиқ ранглар орқали жуда гўзал этиб тасвирлаган. Бундан ташқари Канназарова Махинур «Суўға барған қыз», «Кыс келди», «Наўрыз сейли», Избасқанова Сарбиназ «Қара тал», Базарбаев Дамир «Алтын гүз», «Сейилде», Абдималиков Абдирашид «Қыста», Жуманазарова Самира «Қара үй қурыў», Қаўкешов Руслан «Аңшылар», Турсунбаев Журабек «Әжинияз шайыр», Оңгарбаева Аселдиң «Суўға барған қыз» ва бошқа ёш рассомларнинг ижод маҳсуллари ўрин олган. Кўргазма сўнгида қобилятли ўқувчи ёшларга фаҳрий ёрлиқлар топширилди.
Дариха Дарушова санъатшунос журналист