Айёмингиз муборак азиз Аёллар


Жорий йил 6 март куни Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида 8-март ҳотин-қизлар байр
ами муносабати билан тадбир ташкил этилди. Тадбирда театр директори П.Айтмуратов ва театрнинг бош режиссёри И.Айбатовлар сӯзга чиқиб театрда фаолият юритаётган барча хотин қизларни байрам билан табриклади.
Сӯзга чиққанлар барча аёллар ва қизларни бугунги байрам билан чин қалбдан муборакбод этиб, Мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаб ӯтишди ва театрда ишлаётган барча аёллар ва қизларга байрам совғалари топширилди.


Шундан сӯнг Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида   узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилиб бугунги кунда бахтли қарилик гаштини сураётган бир гуруҳ онахонларнинг уйларига борилиб уларга ҳурмат кӯрсатилди ва театр раҳбарияти томонидан тайёрланган байрам совғалари топширилди.