Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида яна премьера

Бугун  Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида япон халқ эртаги асосида Дзюндзи Киносита томонидан ёзилиб театр режиссёри Аман Худайназаров томонидан саҳналаштирилган  «Турна парлари» номли спектаклнинг премьераси бўлиб ўтди.
Мазкур спектаклдаги воқияларда инсониятнинг табият билан боғлиқлиги, инсонлар орасида ҳаётида бойлик орттириш кўп маблағ (пул) топиш масаласида учрайдиган айрим муоммалар туйғулари ҳақида сўз этилади.

Пеьсани Ўзбекистон Республикасида ҳизмат кўрсатган артист Лиза Халқназарова Қорақалпоқ тилига таржима қилган.
Спектаклнинг муваффақиятли чиқишида ижодий жамоанинг меҳнати катта. Спектаклда Саламат Арзиев (Йохио), Наргиза Хожамбергенова (Цу), Пазилбк Толегенов (Ундзу)  ва бошқалар ўзларига берилган рўлларни маромига етказиб ижро этишди.