Эртак қахрамонлари истироҳат боғида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил    23 майдаги «1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Ҳар бир болага меҳр, эътибор!» шиори остида ҳафталикни ташкил этиш тўғрисида»ги 14-14/1-329-сонли баёнининг ижросини таъминлаш мақсадида Нукус шаҳрида ташкил этилган маҳсус хафталик тадбирларида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри жамоаси фаол иштирок этмоқда.

Ҳафтали доирасида жорий йилнинг 31 май-2 июнь кунлари Нукус шаҳридаги «Истиқлол» ҳамда «Амир Темур» истироҳат боғларида болалар учун бепул ташкил этилаётган маданий тадбирларда театр актёрлари томонидан болаларнинг севимли эртак қахрамонлари иштирокида театрлаштирилган томошалар номойиш этилмоқда