Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида меҳмонда

Бағрикенглик, меҳр-оқибат, шукроналик ва эзгулик байрами — Рамазон ҳайити  муносабати билан Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрига Хўжайли туманидаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари таклиф этилди.
Болажонларга театр репертуаридаги ажойиб спектакллардан бири бўлган Япон халқ эртаги асосида тайёрланган «Турна парлари» номли спектакль  бепул қўйиб берилди.

        
Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида Рамазон ойида бир қанча  маданий-маънавий тадбирлар ўтказилди.   Ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар, ногирон ва беморлар ҳолидан хабар олинди.  Ой бошида рўзадор ходимларгаҳам совғалар берилиб қилган барча эзгу тилаклари ижобат бўлиши учун яхши тилаклар билдирилди.