Фестивалдан таасуротлар

«Сени куйлаймиз замондош!» Ўзбекистон театрларининг Республика кўрик-фестивали 2019 йил 10-15 июн кунлари Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтди. Фестивалда Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг театр жамоалари замон қаҳрамонлари образлари ва уларнинг ватан равнақи йўлидаги меҳнатлари акс этган спектакллари билан иштирок этди.
2011 йилдан буён ҳар икки йилда мунтазам ўтказилиб келинаётган  «Сени куйлаймиз замондош!» Ўзбекистон театрларининг Республика кўрик-фестивалининг асосий мақсади Ватанимиз мустақиллигини, миллий қадриятларимиз ва юртимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларини тараннум этувчи, Ватанимиз мустақиллиги, тинчлиги ва фаровонлиги йўлида фидокорлик билан хизмат қилаётган замондошларимиз образларини акс эттирадиган замонавий мавзудаги спектаклларни яратиш, ўзаро ижодий тажриба алмашиш ва Ўзбекистон театр санъатининг энг сара намуналари билан таништиришдан иборат. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, фестивалнинг аҳамияти ва ташкилий даражаси йил сайин ортиб бормоқда. Эътиборлиси, бу йилги фестивалга давлат театрларининг энг сара спектакллари танлаб олинган бўлиб, спектакллар замонавий режиссураси, теран маънога эга декорациялари ва фестиваль талабларига мос мавзулари билан бир-биридан фарқланиб турди.
11 июн куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида К.Каримовнинг «Саҳоват боғи» (режиссёр М.Усенов) спектакли ва Ўзбекистон давлат драма театри Ш.Бошбековнинг «Ер барибир айланаверади» (режиссёр О.Салимов) спектаклини намойиш этган бўлса, Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида Самарқанд вилояти мусиқали драма театрининг М.Комилжоновнинг «Она юраги» (режиссёр Ҳ.Бурҳанов) спектакли томошабинларга тақдим этилди. Фестивалнинг иккинчи кунида яъни 12 июн куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри Т.Муроднинг «Хушвақт» (режиссёр О.Салимов) спектакли ва Сурхандарё вилояти мусиқали драма театри Қ.Норқобилнинг «Заминнан олис кетма» (режиссёр А.Джумаев) спектаклини намойиш этган бўлса, Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида Дзюндзи Киноситанинг япон халқ эртаги асосида «Турна парлари» (режиссёр А.Қудайназаров) эртак спектакли фестивал иштирокчиларига намойиш этилди. Андижон вилояти мусиқали драма театри Б.Муродалининг «Муножат» (режиссёр И.Эргашев) спектакли намойиши     13 июн куни Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида ва Фарғона вилояти мусиқали драма театри К.Ҳамроевнинг «От минган аёл» (режиссёр О.Абдуллаев) спектакли намойиши Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида бўлиб ўтди. 14 июн куни Ўзбекистон давлат академик рус драма театри Э.Аъзамнинг «Одинокая лодка» (режиссёр В.Умаров) ва Хоразм вилояти мусиқали драма театри Г.Қурбанованинг «Боғбон» (режиссёр Қ.Якупов) спектаклларининг намойиши Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида бўлиб ўтди. Шу куни Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри фестивалда Б.Айтмураднинг «Муйноқда бахтнинг тонглари отди» (режиссёр У.Бектурганов) спектакли билан иштирок этди. Фестивалнинг якунловчи кунида Сирдарё вилояти мусиқали драма театри М.Каримовнинг «Инсонликга номзод» (режиссёр М.Холиқов) спектаклини томошабинларга тақдим этди. Ҳакамлар ҳайъати фестивалга тақдим этилган барча спектаклларни ўрганиб, теран таҳлил этган ҳолда театр жамоаларини одилона қуйидагича баҳолади: Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри «Муйноқда бахтнинг тонглари отди» спектакли билан «Энг яхши драматургия» номинацияси,

Фарғона вилоятининг театр жамоаси «От минган аёл» спектакли билан «Энг яхши режиссёрлик иши» номинацияси;
Фарғона вилояти театр жамоаси «От минган аёл» спектакли билан «Энг яхши сценография» номинацияси; Фарғона вилоятининг театр жамоаси «От минган аёл» спектакли билан «Энг яхши режиссёрлик иши» номинацияси; Фарғона вилояти театр жамоаси «От минган аёл» спектакли билан «Энг яхши сценография» номинацияси; Андижон вилояти мусиқали драма театри «Муножат» спектаклидаги актёр И.Норматов «Энг яхши эркак роли» номинацияси Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри «Хўшвақт» спектаклидаги актриса С.Ашилова «Энг яхши аёл роли» номинацияси; Сурхандарё вилояти мусиқали драма театри «Замоннан олис кетма» спектаклидаги «Энг яхши эпизод роли» номинацияси билан актёр Ш.Одилов; Сирдарё вилоятининг мусиқали драма театри «Инсонликга номзод» ва Ўзбекистон давлат академик рус драма театри «Одинокая лодка» спектакллари фестивалнинг III даражали диплом билан; Ўзбекистон давлат драма театри «Ер барибир айланаверади» спектакли билан II даражали диплом билан; Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри «Саҳоват боғи» спектакли билан Фестивалнинг I даражали дипломи билан тақдирланди. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида фестивал иштирокчилари муносиб тақдирланганидан сўнг фестивалнинг ёпилиш маросими тантанали равишда бўлиб ўтди. Иштирокчилар эътиборига Ўзбекистон, Қорақалпоғистон санъаткорлари томонидан концерт дастури туҳфа этилди ва театр фестивали кўтаринки рўҳда якунланди.